Ўзбекистон

Нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш уй жой ижара нархларига қандай таъсир қилди?

OLX платформасида жойлаштирилган 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида 2026 йил апрель ойидаги уй жой ижара бозори ҳолати ўрганилди.

Нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш уй жой ижара нархларига қандай таъсир қилди?

Тошкент шаҳрида уй-жой ижара бозорида нархлар нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтиш ортидан кескин ўзгармаган. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган таҳлилда маълум қилинди.

 

Институт OLX платформасида жойлаштирилган 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида 2026 йил апрель ойидаги бозор ҳолатини ўрганган. Қайд этилишича, 1 апрелдан уй-жой олди-сотдисида ҳисоб-китобларнинг нақдсиз шаклга ўтказилиши ижара нархларида дарҳол ўсишга олиб келмаган.

 

Маълумотларга кўра, 2026 йил март ва апрель ойларида умумий медиан ижара нархи бир хил — 550 доллар даражасида сақланиб қолган. Шунингдек, эълонлар сонида ҳам сезиларли ўзгариш кузатилмаган: январь–март ойларида ўртача 22,6 минг эълон жойлаштирилган бўлса, апрель ойида бу кўрсаткич 22,8 мингтани ташкил этган.

 

Шу билан бирга, бозор сегментлар кесимида турлича динамикани намоён этмоқда. Хусусан, бир хонали уйлар нархи йилига 14,3 фоизга, икки хонали уйлар эса 10 фоизга ошган. Аксинча, уч хонали уйлар нархи 12,5 фоизга, тўрт ва ундан ортиқ хонали уйлар эса 26,1 фоизга арзонлашган.

 

Ҳудудлар кесимида энг юқори ижара нархлари Миробод (800 доллар), Шайхонтоҳур (750 доллар) ва Яккасарой (700 доллар) туманларида қайд этилган. Нисбатан арзон ҳудудлар сифатида Бектемир (390 доллар), Сергели ва Учтепа (ҳар бири 400 доллар) кўрсатилган.

 

Шунингдек, айрим ҳудудларда ўсиш кузатилган: Олмазор туманида нархлар 12,5 фоизга, Мирзо Улуғбек туманида эса 9,1 фоизга ошган. Бироқ “премиум” ҳудудларда нархлар пасайган — Шайхонтоҳурда 25 фоизга, Мирободда 11,1 фоизга, Яккасаройда 6,7 фоизга.

 

Таҳлил муаллифларига кўра, ижара бозори умумий кўрсаткичлар бўйича барқарор қолаётган бўлса-да, талаб асосан арзонроқ ва кичик — 1-2 хонали уйлар сегментига силжимоқда.

 

Мутахассислар якуний хулоса чиқариш учун 2026 йилнинг кейинги чоракларидаги бозор тенденцияларини кузатиш муҳимлигини таъкидлаган.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.