Ўзбекистон

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

 

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ва ўқувчилар жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.



Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.



Маълум қилинишича, воқеа Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Дарс жараёнида информатика фани ўқитувчиси ҳамда 9-синф ўқувчилари ўртасида низо келиб чиққан.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, ҳолатга алоқадор ва жавобгар деб топилган барча шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади.

 

Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилган.

 

custom img

Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда 10 ёшли қиз вафот этди

“Маlibu“ бошқарган вояга етмаган шахс пиёдалар йўлагида уч нафар қизни уриб юборган.

custom img

Расман Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

custom img

Тошкент вилоятида 20 минг долларлик ноқонуний ер савдоси тўхтатилди

Маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва яна бир фуқаро 10 сотих ерни сотмоқчи бўлган.

custom img

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

У дўстлари билан дарёга чўмилиш учун бориб, сувга чўкиб кетган.

custom img

Камера ва фоторадарлар туфайли ЙТҲлар камайди — ИИВ

ИИВ камера ва радарлар бўйича депутатлик сўровига жавоб берди.

custom img

Болалар омбудсмани трансформаторлар бўйича хавфсизлик назоратини кучайтиришни талаб қилди

Болалар омбудсмани томонидан ваколатли давлат органига тегишли таъсир ҳужжати киритилди.

custom img

Андижон ва Исломободда Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳайкал қўйилади

Президентга ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечимлари ва Бобур сиймосини акс эттиришга оид илмий-бадиий ёндашувлар ҳақида ахборот берилди.

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган барча шахсларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"