Ўзбекистон

Расман Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Расман Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум қилинди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.



Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2026 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди ҳамда ушбу сана мамлакатимизда Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.


Ҳужжатда қайд этилишича, Қурбон ҳайити инсонпарварлик, саховат, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва шукроналик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ҳамжиҳатлик ва ижтимоий бирдамликни кучайтиришда ушбу муборак айёмнинг ўрни алоҳида экани таъкидланган.



Шунингдек, Меҳнат кодексига мувофиқ Қурбон ҳайитининг биринчи куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади. Президентнинг аввалги фармонига асосан 2026 йил 28 ва 29 май кунлари барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса 30 май — шанба куни ҳам дам олиш куни бўлади.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда, кўтаринки руҳда ташкил этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.



Бундан ташқари, Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлигига ҳайит кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга ташриф буюриш учун аҳолига қулай шароит яратиш вазифаси юклатилди.



Қарор ижроси Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент маслаҳатчиси Сухроб Умурзаков зиммасига юклатилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.