Ўзбекистон

Болалар омбудсмани трансформаторлар бўйича хавфсизлик назоратини кучайтиришни талаб қилди

Болалар омбудсмани томонидан ваколатли давлат органига тегишли таъсир ҳужжати киритилди.

Болалар омбудсмани трансформаторлар бўйича хавфсизлик назоратини кучайтиришни талаб қилди

Наманганда трансформатор устига чиққан 13 ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди. Ҳодиса ортидан Болалар омбудсмани электр объектларида хавфсизлик назоратини кучайтиришни талаб қилди.

 

Фожиа 5 май куни Наманган вилоятининг Давлатобод туманида юз берган. 2013 йилда туғилган бола гилос узиш мақсадида юқори кучланишли трансформатор устига чиққан вақтида электр токи таъсирига тушган. У оғир тан жароҳати олиб, кейинчалик шифохонада вафот этган.

 

Марҳумнинг яқинлари ҳодиса содир бўлган ҳудудда хавфсизлик чоралари етарли даражада таъминланмаганини айтмоқда. Уларнинг таъкидлашича, трансформатор атрофи панжара билан ўралмаган, айрим электр симлари очиқ қолган ҳамда объект қулфланмаган бўлган.

 

Воқеадан сўнг Болалар омбудсмани расмий муносабат билдириб, юқори кучланишли электр қурилмаларидан фойдаланишда болалар хавфсизлигини таъминлаш мутасадди ташкилотларнинг бевосита мажбурияти эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, омбудсман республика бўйлаб шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ваколатли идораларга хавфсизлик стандартлари ижроси устидан назоратни кучайтириш юзасидан тегишли таъсир чораси киритилганини маълум қилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлатобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти юзасидан эса хизмат текшируви тайинланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.