Ўзбекистон

Камера ва фоторадарлар туфайли ЙТҲлар камайди — ИИВ

ИИВ камера ва радарлар бўйича депутатлик сўровига жавоб берди.

Камера ва фоторадарлар туфайли ЙТҲлар камайди — ИИВ

Қонунчилик палатасининг 19 май кунги мажлисида Ички ишлар вазирининг “Автомобиль йўлларида фото ва видео қайд этиш техника воситаларининг самарадорлиги ҳамда йўл ҳаракати соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш” бўйича парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.

 

Апрель ойи охирида Қонунчилик палатаси депутатлари сайлов округларидаги учрашувлар давомида фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар, жумладан фото ва видео қайд этиш тизимлари, кўчма радарлар фаолияти ҳамда сунъий йўл нотекисликларини ўрнатишда меъёрларга риоя этилмаётгани ҳақидаги мурожаатлар асосида вазирга парламент сўрови юборилган эди.

 

Сўровда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўл чизиқлари ва белгилари ҳолати, фото ва видео қайд этиш тизимларининг самарадорлиги, шунингдек, ноқонуний сунъий тўсиқлар ва меъёрсиз ўрнатилган қурилмалар бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот бериш сўралган.

 

Мажлисда тақдим этилган Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2022–2025 йиллар давомида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва техник воситаларни жорий этиш лойиҳаларига 978,3 млрд сўм йўналтирилган. Шу даврда 78 844 та йўл белгиси ўрнатилиб, 49 380 таси янгиланган, 1 081 та светофор объекти қурилган ҳамда 20,7 млн квадрат метр йўл чизиқлари чизилган.

 

Ҳозирда мамлакат бўйича 5 425 та фото ва видео қайд этиш мосламаси фаолият юритмоқда. Уларнинг жойлаштирилиши йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили, ҳаракат интенсивлиги, инфратузилма ҳолати, пиёда ва транспорт оқими, шунингдек фуқаролар мурожаатлари асосида амалга оширилаётгани билдирилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга камайган. 

 

Шунингдек, ўтказилган хатловлар натижасида 132 та чекловчи йўл белгиси, 202 та тўхташ ва тўхтаб туриш белгиси олиб ташланган, 203 та ноқонуний тўсиқ ҳамда 308 та сунъий йўл нотекислиги бартараф этилган.

 

Мажлисда депутатлар йўл инфратузилмасини янада яхшилаш, фото ва видео қайд этиш тизимларида хатоликларнинг олдини олиш ҳамда ноқонуний ўрнатилган тўсиқларни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Йиғилиш якунида мазкур йўналишда парламент назорати давом эттирилиши қайд этилиб, Ички ишлар вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.

 

Аввалроқ “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров йўллардаги радарларни тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўрнатиш амалиёти ўзини оқламаганини билдириб, радарларни ўрнатиш ваколати фақатгина Ички ишлар вазирлигида бўлиши кераклигини таъкидлаганди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.