Ўзбекистон

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга

Меҳнат кодексига кўра, байрам арафасида иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга

 

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик иш вақти барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

 

Шу муносабат билан, эртага — 27 май куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни нишонланиши ҳамда ушбу сана дам олиш куни ҳисобланиши сабабли, бугун ишга чиққан ходимлар иш фаолиятини бир соат олдин якунлаш ҳуқуқига эга.

 

Қонунчиликка кўра, байрамолди куни иш вақтини қисқартириш имконияти мавжуд бўлмаган узлуксиз фаолият юритувчи ташкилотлар ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишланган вақт ходимга қўшимча дам бериш ёки унинг розилиги асосида иш вақтидан ташқари меҳнат учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

 

Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича белгиланган:

— 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити;
— 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
— 29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
— 30 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
— 31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.

 

Шу тариқа, фуқаролар учун кетма-кет бир неча кунлик дам олиш имконияти яратилади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"