Таълим

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Адлия вазирлиги томонидан Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Тelegram-канали хабар берди.

 

Янги тартибга кўра, бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига киришда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади.

 

Шунингдек, инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси эндиликда 1–6 баллик тизим асосида белгиланади.

 

Ҳужжатга мувофиқ, педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тилидан бериладиган ТКТ, ТЕSOL, TEFL ва TESL сертификатларининг амал қилиш муддати ҳисобга олинади.

 

Бундан ташқари, касбий таълим ташкилотлари педагогларига хорижий тилда махсус фанларни ўқитгани учун B2 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса, лавозим маошининг 50 фоизи, C1 даражасидаги сертификат учун эса 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

 

Янги тартибга кўра, ўқитувчиларга Digital SAT сертификатининг математика бўлимидан 750 ва ундан юқори балл олган тақдирда ҳам устама белгиланади.

 

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Б+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама берилиши назарда тутилган.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.