Таълим

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификат орқали олий таълимга кираётган абитуриентлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу сабабли миллий сертификатдаги максимал балл бериш тизими ва абитуриентларнинг натижаларда бир нуқтада тўпланиб қолиши масалалари қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 18 август куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларига қабул жараёнларининг якуний натижаларига бағишланган матбуот анжуманида хабар берилди.

 

Олий таълим вазирлиги вакилининг маълум қилишича, миллий сертификат имтиҳонлари олий таълимга кириш тест синовларидан айрим жиҳатлари билан фарқ қилади. Кириш тестларида асосан ёпиқ турдаги саволлардан фойдаланилса, миллий сертификат имтиҳонларида очиқ саволлар ҳам мавжуд.

 

Қайд этилишича, миллий сертификат натижаларини ҳисоблашда Раш модели қўлланади. Бу тизимда фақат тўғри жавоблар сони эмас, балки тест топшириқларининг хусусиятлари ва бошқа статистик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинади.

 

Вазирлик вакилининг таъкидлашича, миллий сертификат олувчилар сонининг кўпайиши ижобий ҳолат сифатида баҳоланмоқда. Ўтказилган таҳлилларга кўра, битирувчилар сўнгги йилларда миллий сертификатни босқичма-босқич олиш имкониятидан фаолроқ фойдаланмоқда.

 

Миллий сертификатнинг афзалликларидан бири сифатида очиқ саволларнинг мавжудлиги ҳам қайд этилди. Мутахассисга кўра, оддий тестларда жавобни тасодифий белгилаш орқали ҳам маълум миқдорда балл олиш эҳтимоли мавжуд. Миллий сертификатдаги очиқ саволлар эса бундай ҳолатларни камайтиради.

 

Шу билан бирга, миллий сертификатдан фойдаланаётган абитуриентлар сонининг ортиб бориши амалдаги баҳолаш механизмларини такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.

 

Ҳозирда Олий таълим вазирлиги мутахассислари ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда максимал балл бериш тизимининг амалдаги механизми, шунингдек, абитуриентларнинг натижалари маълум бир балл оралиғида ҳаддан ташқари тўпланиб қолиши каби масалалар ўрганилмоқда.

 

Вазирлик вакили келгусида миллий сертификат орқали олий таълимга кираётганлар сони кириш тест синовларида қатнашаётган абитуриентлар сонидан ҳам ошиб кетиши мумкинлигини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу тенденцияни олдиндан ҳисобга олган ҳолда баҳолаш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борада янги таклиф ва ўзгаришлар ишлаб чиқилса, улар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.