Таълим

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 минг нафардан ортиқ 11-синф ўқувчиси инглиз тили бўйича B1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова маълум қилди.

 

Қайд этилишича, лойиҳа 2025 йил декабрь ойидан бошлаб пойтахтдаги барча умумтаълим мактабларида йўлга қўйилган. “Тошкент тажрибаси” сифатида амалга оширилган лойиҳа доирасида 40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилган.

 

Дастлаб ўқувчиларнинг тил билиш даражасини аниқлаш мақсадида МОCК имтиҳонлари ўтказилган. Натижаларга кўра, улар билим даражасига қараб гуруҳларга ажратилиб, хорижий мутахассислар иштирокида бепул машғулотлар ташкил этилган.

 

Шунингдек, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда ўқувчилар хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат синовларидан ўтказилган. Натижада Тошкент шаҳридаги 10 106 нафар 11-синф ўқувчиси инглиз тили бўйича B1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритган.

 

Вазирнинг таъкидлашича, 2025 йил декабрь ойида хорижий тил сертификатига эга ўқувчилар сони 2 970 нафарни ташкил этган бўлса, 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра бу кўрсаткич 17 515 нафарга етган.

 

Бундан ташқари, 2025–2026-ўқув йили давомида республика бўйлаб 1 518 нафар хорижий тил мутахассиси жалб этилган. Янги ўқув йилидан бошлаб уларнинг сонини 2 минг нафардан ошириш режалаштирилган.

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, 2026–2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган чет тиллари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар сони 125 минг 354 нафарни ташкил этмоқда. 

 

Шунингдек, барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент кириш тест синовларидан озод қилинган.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.