Таълим

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни давлат олий таълим муассасаларининг кечки таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхатини тасдиқлади.

 

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган. Улар қаторида Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Энергетика, Рақамли технологиялар ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари бор.

 

Бундан ташқари, Марказий банк, тижорат банклари, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбектелеком”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, Навоий ва Олмалиқ конь-металлургия комбинатлари, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзгидроэнерго” ва “Ўзсувтаъминот” ҳам тавсиянома бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар қаторига киритилган.

 

Қайд этилишича, ушбу ташкилотларнинг тавсияномасига эга абитуриентлар давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Маълумот ўрнида, 17 июль куни Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига қабул параметрларини тасдиқлаган. Бакалавриат ва магистратура босқичлари учун қабул квоталари, давлат грантлари ҳамда мақсадли қабул кўрсаткичлари ҳам белгиланган.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.