Ўзбекистон

Янги Наманганда IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

IТ-паркда таълим, экспорт марказлари ва стартап экотизими ташкил этилади.

Янги Наманганда IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчасида IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

 

Қайд этилганидек, жорий йил бошидан Наманган вилоятига 2 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилган. Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Россиялик ҳамкорлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик 20 та янги лойиҳа ишга туширилмоқда. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 6,5 мингта иш ўрни яратилиши, 30 дан ортиқ янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши, вилоят иқтисодиётига 3,6 триллион сўмлик айланма ҳамда 200 миллион долларлик экспорт ҳажми қўшилиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, вилоятда саноат, туризм, савдо ва уй-жой қурилиши йўналишларида қиймати 4 миллиард долларлик 28 та янги лойиҳага ҳам старт берилди.

 

Президент Наманган вилоятида 1,6 миллиондан ортиқ ёшлар истиқомат қилаётгани улкан ижтимоий-иқтисодий салоҳият эканини қайд этди. Ёшларни ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида замонавий касбларга ўқитиш орқали юқори даромадли иш ўринларини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Хитойлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 117 миллион доллар бўлган лойиҳа асосида Янги Наманган, Самарқанд, Чирчиқ, Нурафшон, Урганч ва Навоий шаҳарларида замонавий IТ-парклар барпо этилиши режалаштирилган. Янги Наманган IТ-парки мазкур лойиҳанинг илк босқичи ҳисобланади.

 

1,7 гектар майдонда қуриладиган 17 қаватли мажмуанинг умумий майдони қарийб 18 минг квадрат метрни ташкил этади. Унда таълим ва экспорт марказлари, коворкинг ва офис майдонлари, стартап акселератори ҳамда хорижий компанияларга хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

 

Мажмуада ўнлаб компаниялар ва стартап студиялар фаолият юритиши, 2 мингга яқин ёшлар учун юқори даромадли иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа вилоятда ахборот технологиялари хизматлари ҳажмини йилига 500 миллиард сўмга, экспорт ҳажмини эса 30 миллион долларга етказишга хизмат қилади.

 

Маросим якунида Президент Шавкат Мирзиёев Янги Наманган IТ-парки қурилишига тамал тошини қўйди. Шунингдек, вилоятда янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"