Ўзбекистон

ШҲТга аъзо давлатлар форуми: маданий ҳамкорлик ва ўзаро англашув йўлидаги муҳим қадам

Форумда глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва турли цивилизациялар вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ШҲТга аъзо давлатлар форуми: маданий ҳамкорлик ва ўзаро англашув йўлидаги муҳим қадам

III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида “ШҲТга аъзо давлатларнинг маданиятлараро мулоқоти” форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

 

Тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, санъат ва маданият соҳаси мутахассислари иштирок этди.

 

Форум давомида таъкидланганидек, маданий-гуманитар ҳамкорлик ШҲТ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро ҳурмат, яхши қўшничилик, ишонч ва маданий хилма-хиллик тамойиллари асосида ҳамкорликни изчил ривожлантириб келмоқда. Жорий йилда ШҲТ ташкил этилганининг 25 йиллиги нишонланаётгани форумга алоҳида рамзий аҳамият бағишлади. Сўзга чиққанлар ўтган давр мобайнида ШҲТ сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйган нуфузли халқаро тузилмага айланганини қайд этдилар.        

 

 

Форумда бугунги глобаллашув шароитида маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, стереотипларни бартараф этиш ҳамда турли цивилизациялар вакиллари ўртасида самарали мулоқотни кенгайтириш муҳим вазифа экани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форум ШҲТ маконида маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди. 

 

 

Ўзбекистон ташкилотнинг маданий лойиҳаларида фаол иштирок этиб, кино, театр, мусиқа, рақс санъати, музейлар фаолияти ҳамда бошқа йўналишларда аъзо давлатлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

 

Шунингдек, “Маданият кунлари” тадбирларини ўтказиш, қўшма театр гастроллари, музей кўргазмалари ва халқаро фестивалларда ўзаро иштирок этиш маданий алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида эътироф этилди.

 

 

Форумда ШҲТ мамлакатлари аҳолиси сони 3 миллиарддан ортиқ экани, бу эса дунё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилиши қайд этилиб, мазкур салоҳиятдан самарали фойдаланиш, қўшма маданий лойиҳалар сонини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар олдида турган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди. Хусусан, миллий анъана ва  асрашга қаратилган маданий лойиҳаларни амалга ошириш, маданий меросни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали уни сақлаш, ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро форум ва фестиваллардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Форум якунида маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ШҲТ маконида дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашув муҳитини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар билдирилди.

 

 

Иштирокчилар мазкур форум ШҲТ давлатлари ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқларни янада яқинлаштириш ва “Шанхай руҳи” тамойилларини амалда рўёбга чиқаришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

ШҲТга аъзо давлатлар форуми: маданий ҳамкорлик ва ўзаро англашув йўлидаги муҳим қадам | Zamon.uz