Спорт

Туркия мундиални ғалаба билан тарк этди

Терма жамоа ЖЧ-2026ни АҚШ устидан ғалаба билан якунлади.

Туркия мундиални ғалаба билан тарк этди

 

АҚШнинг Калифорния штатидаги Инглевуд шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ҳисобни мезбонлар 3-дақиқада Остон Трасти голи билан очди. Орадан кўп ўтмай Арда Гулер 10-дақиқада мувозанатни тиклаган, 31-дақиқада эса Бариш Йилмаз Туркияга устунлик олиб келган.

 

Иккинчи бўлим бошида АҚШ ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида Каан Айҳан киритган гол Туркияга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган.

 

Мазкур учрашув турнир жадвали нуқтайи назаридан ҳар икки жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас эди. АҚШ терма жамоаси аввалги турларда Парагвай ва Австралия устидан қозонилган ғалабалар эвазига муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилган эди.

 

Туркия эса гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда Австралия (0:2) ва Парагвайга (0:1) мағлуб бўлгани сабабли плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилганди.

 

Гуруҳнинг параллель учрашувида Австралия ва Парагвай дуранг ўйнади. Ҳар икки жамоа тўрт очкодан жамғарган бўлсада, тўплар нисбатига кўра Австралия иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. Парагвай эса энг яхши учинчи ўрин эгаларидан бири сифатида кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолган.

 

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Турнирнинг 1/16 финал босқичи 28 июндан бошланади, финал учрашуви эса 19 июль куни бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.