Жаҳон

Қирғизистонда Ислом Каримовга ҳайкал қўйган бўлардим — Асқар Акаев

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Ислом Каримов давридаги Ўзбекистоннинг нисбатан ёпиқ сиёсати Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун имконият яратганини айтди.

Қирғизистонда Ислом Каримовга ҳайкал қўйган бўлардим — Асқар Акаев

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов давридаги ёпиқ сиёсат Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун имконият яратганини айтди. Бу ҳақда у яқинда эълон қилинган подкастда сўз юритди, дея ёзмоқда BBC.

 

Акаевнинг фикрича, агар Ўзбекистон ўша даврда ҳозирги каби ташқи дунёга очиқ бўлганида, қирғиз тадбиркорлари ўзбек бизнеси билан рақобатлаша олмаган бўларди.

 

“Ҳаммамиз Ислом Каримовдан миннатдор бўлишимиз керак. У Ўзбекистондаги ўзбекларни дунёдан узиб қўйди. Шу орқали у қирғизлар ва қозоқлар учун имкониятлар яратди. Бунинг учун мен Ислом Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим” — деди у.

 

Подкаст давомида Акаев Жанубий Кореянинг Daewoo компаниясининг Марказий Осиёдаги инвестициялари ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, компания дастлаб Қирғизистонда автомобиль заводи қуришни ҳам кўриб чиққан, бироқ кейинчалик инвестиция учун Ўзбекистон танланган.

 

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у кейинчалик бу масалани Ислом Каримов билан ҳам муҳокама қилган.

 

“Бундай ишлаб чиқариш на ўзбекка, на қирғизга керак. Мен ҳатто кейин Ислом Каримовдан сўраганман. У ҳам бу қарор хато бўлганини айтган”, — деди Акаев.

 

Акаевнинг фикрича, Каримов давридаги иқтисодий ва ташқи сиёсатнинг нисбатан ёпиқ модели Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун қўшимча имконият яратган. Шу билан бирга, BBC айрим иқтисодчилар бу қарашларга қўшилмаслигини ҳам келтиради.

 

Хусусан, исми ошкор этилмаган иқтисодий таҳлилчи йирик саноат лойиҳаларини фақат даромад нуқтаи назаридан баҳолаб бўлмаслигини, Ўзбекистонда автомобиль заводи қурилиши узоқ муддатли саноат ривожи учун муҳим қарор бўлганини таъкидлаган. Унинг фикрича, юзага келган муаммолар асосан бошқарув ва коррупция билан боғлиқ бўлган.

 

Шунингдек, BBC суҳбатлашган яна бир манба Акаевнинг баёноти Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинаётган даврга тўғри келганига эътибор қаратиб, бундай чиқишлар ортида сиёсий ёки геосиёсий ҳисоб-китоблар бўлиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.