Ўзбекистон

Олий таълимда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди

Эндиликда олий таълим муассасаларида дронлар, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, урбанистика, халқаро сув дипломатияси ва бошқа замонавий йўналишлар бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

Олий таълимда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди

Ўзбекистонда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Қайд этилишича, ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад олий таълим тизимини замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш ҳамда иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашдан иборат.

 

Ҳужжатга мувофиқ, бакалавриат босқичида экология ва атроф-муҳит, яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, қайта тикланувчи энергия, сув ресурсларини бошқариш, мобил робототехника, учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар), барқарор қишлоқ хўжалиги, экотуризм ҳамда темир йўл муҳандислиги таълим йўналишлари жорий этилди.

 

Магистратура босқичида эса халқаро энергетик сиёсат, халқаро сув дипломатияси, циркуляр иқтисодиёт, барқарор молия, ривожланиш иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, халқаро савдо ҳуқуқи, назарий ва муҳандислик физикаси, урбанистика, барқарор шаҳарсозлик, иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги ҳамда барқарор туризм мутахассисликлари очилди.

 

Бундан ташқари, классификаторга яна бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, бакалавриатнинг 760-позициясидаги йўналиш “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” деб қайта номланди. Магистратуранинг 766-позициясидаги мутахассислик “Давлат ва ҳарбий бошқарув” номи билан тасдиқланди, 799-позиция эса классификатордан чиқарилди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.