Ўзбекистон

Техникум битирувчилари учун ОТМларга 2-курсдан суҳбат асосида қабул бошланди

Қабул жараёни онлайн шаклда ўтказилади. Ҳужжат топширишда дипломнинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.

Техникум битирувчилари учун ОТМларга 2-курсдан суҳбат асосида қабул бошланди

5 июлдан бошлаб техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 2-курсдан суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш учун аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

Аризалар 25 июлга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади. Рўйхатдан ўтишда абитуриентлардан дипломнинг асл нусхаси талаб этилмайди. Фақат шахсни тасдиқловчи маълумотларни киритиш кифоя бўлиб, қолган зарур маълумотлар ахборот тизими томонидан автоматик шакллантирилади.

 

Мазкур тартиб техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга татбиқ этилади. Бундай тоифага ўқув семестрлари якунларига кўра баҳолари асосан 4 ва 5 бўлган ҳамда баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт йўналишларида эса камида 85 фоизи) "5" баҳони ташкил этган битирувчилар киради.

 

Суҳбат натижаларига кўра, олий таълим ташкилоти комиссияси томонидан қўйилган балларнинг ўртача кўрсаткичи 67 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар суҳбатдан ўтган деб ҳисобланади ҳамда тўлов-контракт асосида 2-курсдан талабаликка тавсия этилади.

 

Ушбу тартиб олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан қўлланилмайди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.