Ўзбекистон

Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади

Янги тартибга кўра, субсидия дастури доирасида уй-жойни мамлакатнинг исталган ҳудудидаги бирламчи бозордан ипотека кредити асосида харид қилиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити асосида харид қилинадиган уй-жойнинг бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали хабар берди.

 

Янги тартибга кўра, фуқаролар рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудидаги бирламчи уй-жой бозоридан субсидия дастури доирасида ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиши мумкин.

 

Субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

 

Ариза берувчиларни баҳолашда уларнинг амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат муассасаларда камида 15 йиллик иш стажига эга экани тасдиқланиши лозим.

 

Қарорга мувофиқ, субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир марта ажратилади. Ғолиблар ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида мезонларга тўлиқ жавоб берган номзодлар орасидан онлайн тарзда тасодифий танлаш усули орқали аниқланади. Ҳар чоракда 125 нафар номзод субсидия олиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

Субсидия ажратилгани тўғрисидаги хабарномани олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити асосида харид қилиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти билан дастлабки шартнома тузади.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.