Ўзбекистон

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

 

Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами қарийб 9 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 килограмм «гашиш» моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Зарбдор туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Жиззах шаҳрида текширилганида, унинг ёнидаги хўжалик қопи ичидан 4 килограмм 840 грамм каннабис ўсимлиги топилиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов доирасида ушбу қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"