Ўзбекистон

Тошкентдаги “бассейн”ларда оммавий касалланиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

Тошкентдаги “бассейн”ларда оммавий касалланиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

 

Тошкент шаҳридаги чўмилиш ҳавзаларида чўмилиш оқибатида фуқаролар оммавий касалланаётгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси расмий баёнот берди.

 

Маълум қилинишича, пойтахтда фаолият юритаётган 57 та чўмилиш ҳавзаси бошқарма ҳамда унинг туман бўлимлари томонидан мунтазам санитария-эпидемиологик назоратга олинган. Тасдиқланган режа асосида сув намуналари ҳар ой бактериологик ва санитария-гигиеник кўрсаткичлар бўйича лаборатория текширувларидан ўтказилади.

 

Жорий йил давомида чўмилиш ҳавзаларидан 1 044 та сув намунаси таҳлил қилинган. Санитария талабларига жавоб бермаган 7 та мавсумий чўмилиш ҳавзасида сув тўлиқ алмаштирилиб, ювиш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

 

Шунингдек, бошқарма маълумотига кўра, бугунги кунгача чўмилиш ҳавзаларида чўмилиш натижасида заҳарланиш ёки юқумли касалликлар билан боғлиқ бирорта ҳам шошилинч хабарнома келиб тушмаган.

 

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган оммавий касалланиш ҳақидаги хабарлар тасдиқланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.