Ўзбекистон

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида ташкил этилган Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Конфуций институти фаолияти билан танишди.

 

 

Мамлакатда олий таълимни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, хорижий нуфузли университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳамда Хитойнинг Ляонин педагогика университети ҳамкорлигида янги таълим мажмуаси барпо этилди.

 

 

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

 

Таълим мажмуасида 560 ўринли ўқув блоклари, кутубхона, спорт зали, 200 ўринли маданият саройи ва 118 ўринли ошхона мавжуд. Шунингдек, иккинчи тўрт қаватли бинода 628 ўринли аудиториялар ва 224 ўринли талабалар турар жойи ташкил этилган.

 

 

2026 йил учун филиалга қабул квотаси 160 нафар этиб белгиланган. Келгусида йиллик қабулни 500 нафарга, талабалар сонини эса 2 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда.

 

Бу ерда таълим кундузги ва масофавий шаклларда, ўзбек, хитой ва инглиз тилларида олиб борилади. Бакалавриат босқичида халқаро хитой тили таълими, туризм бошқаруви, халқаро бизнес ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

 

 

Магистратура босқичида эса Хитой тили ва маданиятини ўқитиш методикаси, таълим бошқаруви, шунингдек, сунъий интеллект ва таълим технологиялари йўналишлари йўлга қўйилган.

 

Филиал дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади. Иқтидорли битирувчиларга Хитойнинг етакчи олий таълим муассасаларида грант асосида ўқишни давом эттириш ҳамда нуфузли ташкилотларда стажировка ўташ имконияти яратилади.

 

Айни пайтда Хоразм вилоятида хитойлик инвесторлар иштирокида умумий қиймати 2 миллиард 343 миллион долларлик 38 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳаларда замонавий технологияларни яхши биладиган ва хитой тилини пухта эгаллаган малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори.

 

 

Янги таълим муассасаси ва Конфуций институти ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

 

Давлат раҳбари таълим дастурларини иқтисодиёт ва меҳнат бозори эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш, талабалар замонавий технологиялар ва хорижий тилларни пухта эгаллаши учун зарур шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Ташриф давомида Президентга ягона миллий туризм платформаси ҳамда туризм соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имконият ва енгилликлар ҳам тақдимот қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.