Ўзбекистон

UzQR олиш жараёни рақамлаштирилди: энди аризани онлайн юбориш мумкин

Тадбиркорлар Бизнес 24/7 иловасида ариза юбориш орқали QR-код яратиб, уни юклаб олиши мумкин.

UzQR олиш жараёни рақамлаштирилди: энди аризани онлайн юбориш мумкин

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тадбиркорлар учун UzQR олиш жараёни рақамлаштирилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, эндиликда тадбиркорлар QR-код олиш учун банк офисига бориши шарт эмас. Барча жараённи Бизнес 24/7 иловаси орқали масофадан туриб амалга ошириш мумкин.

 

Янги имконият тадбиркорларга вақтни тежаш, тўловларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ва савдо нуқталарида ҳисоб-китобларни янада қулай ташкил этиш имконини беради.

 

Тадбиркорлар UzQR орқали турли банклар ва тўлов иловаларидан келадиган тўловларни битта QR-код ёрдамида қабул қилишлари мумкин. Бунинг учун бир нечта QR-код ёки қўшимча қурилмалардан фойдаланишга эҳтиёж қолмайди. QR орқали амалга оширилган тўловлар тадбиркорнинг банк ҳисобварағига тушади, барча операцияларни эса ягона платформа орқали кузатиб бориш мумкин. Натижада кассадаги ортиқча жараёнлар қисқариб, мижозларга хизмат кўрсатиш тезлашади.

 

UzQR харидорлар учун ҳам қулайлик яратади. Улар ўзларига қулай бўлган исталган банк ёки тўлов иловаси орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш билан бирга, тўлов жараёнини тез ва содда ташкил этиш имконини беради.

 

UzQR олиш учун тадбиркор Biznes 24/7 иловасида “Ягона QR” бўлимига кириб, ариза юбориши, унинг ҳолатини кузатиши, QR-кодни яратиши ва юклаб олиши мумкин. Жараён қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: Ягона QR → Ариза юбориш → Ҳолатини кузатиш → QR яратиш → Юклаб олиш.

 

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ рақамли хизматларни ривожлантириш орқали тадбиркорларнинг банк хизматларидан фойдаланишини янада соддалаштириш, шунингдек, улар учун вақт ва харажатларни тежайдиган ечимларни кенгайтиришни давом эттираётганини билдирди.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

custom img

Андижонда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сотишга уринган.

custom img

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

custom img

Жиззахда МИБ орқали бир оила яраштирилди

Шу тариқа алимент иши ярашув билан якунланган.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб машина хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 10 млн қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"