Ўзбекистон

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қурилиш асбоблари ичига яширилган «Альфа-ПВП» синтетик наркотик моддаси аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс тўхтатилиб, текширилган.

 

Текширувда унга тегишли перфоратор ичига 478 грамм «“Alfa-PVP» яширилгани аниқланган.

 

Шунингдек, шу туманда қайд этилган бошқа ҳолатда Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган шахсга тегишли ёғоч кесувчи асбоб — бензопила ичидан 107 грамм «“Alfa-PVP» моддаси топилган.

 

Терговга қадар текширувда ҳар икки ҳолатда ҳам гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясидан почта жўнатмаси орқали юборилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.