Ўзбекистон

Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

 

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, полковник Тимур Камалитдинович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Шу муносабат билан у Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

 

Тимур Исмоилов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. У ички ишлар органлари тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

 

Жумладан, Тимур Исмоилов ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам хизмат қилган. Сўнгги тайинловига қадар эса Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

 

Янги лавозимида унга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича истиқболли вазифалар юклатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.