Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларга етди

2026 йил январь-июль ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларга етди


 
Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-июль ойларидаги ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларни ташкил қилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 3,7 млрд долларга ёки 8,1 фоизга кўп.


 
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 19,9 млрд долларни ташкил этган ва бир йил аввалгига нисбатан 3,6 фоизга камайган. Импорт эса 29,6 млрд долларга етиб, 17,8 фоизга ошган. Натижада ташқи савдода 9,7 млрд долларлик манфий сальдо қайд этилган. Шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаганда, товарлар экспорти 9,8 млрд долларни ташкил этиб, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 фоизга ошган.


 
Ўзбекистон 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган. Январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори Хитой бўлган. У билан ташқи савдо айланмаси 11,26 млрд долларни ташкил этган. Россия билан бу кўрсаткич 8,13 млрд доллар, Қозоғистон билан 3,27 млрд доллар, Туркия билан 1,65 млрд доллар ва Афғонистон билан 1,23 млрд долларга етган.


 
Экспорт таркибида товарларнинг улуши 63,2 фоизни, хизматларники эса 36,8 фоизни ташкил этган. Хизматлар экспорти 7,3 млрд долларга етиб, бир йил ичида 35,3 фоизга ошган. Унинг асосий қисмини туризм – 53,8 фоиз, транспорт хизматлари – 31,7 фоиз, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари – 8,5 фоиз ҳамда бошқа бизнес хизматлари – 2,9 фоиз ташкил қилган.


 
Товарлар экспортида саноат маҳсулотлари 2,87 млрд доллар билан 14,4 фоизлик улушни эгаллаган. Турли тайёр маҳсулотлар экспорти 1,68 млрд долларни, кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар экспорти 1,56 млрд долларни, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти эса 1,54 млрд долларни ташкил қилган.


 
Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,9 млрд долларга етган. Бу умумий экспортнинг 9,5 фоизига тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,6 фоизга ошган. Унинг асосий қисмини тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 52,2 фоиз ва ип-калава – 31,4 фоиз ташкил этган.


 
Мева-сабзавот экспорти эса 1,025 млрд долларни ташкил қилган. Январь-июль ойларида 1,28 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, бу ҳажм ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,4 фоизга кўп. Бироқ экспорт қиймати 3,9 фоизга камайган.


 
Импорт ҳажмининг асосий қисмини машина ва транспорт ускуналари ташкил қилган – 9,7 млрд доллар ёки жами импортнинг 32,8 фоизи. Саноат товарлари импорти 4,4 млрд долларни, кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 3,6 млрд долларни, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорти эса 3,3 млрд долларни ташкил этган.


 
Импорт географиясида ҳам Хитой етакчи бўлган. Январь-июль ойларида мамлакат импортининг 32,3 фоизи Хитой, 17,9 фоизи Россия, 8,1 фоизи Қозоғистон, 3,5 фоизи Туркия, 3,5 фоизи Жанубий Корея, 2,2 фоизи Туркманистон ва 2,2 фоизи Германия ҳиссасига тўғри келган. Ушбу етти давлат жами импортнинг 65 фоиздан ортиғини таъминлаган.


 
Импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар ҳажми 3,29 млрд долларни ташкил этиб, бир йилга нисбатан 41,9 фоизга ошган. Жумладан, донли экинлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар импорти 864,9 млн доллар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари 574 млн доллар, шакар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар 434 млн долларни ташкил қилган.


 
Хизматлар импорти ҳам ошган. Ҳисобот даврида у 3,6 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга кўпайган. Унинг 43,6 фоизи саёҳатлар, 27,4 фоизи транспорт хизматлари, 10,2 фоизи бошқа бизнес хизматлари ҳамда 9,2 фоизи телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
 

custom img

Аждодларимиз жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи — Шавкат Мирзиёев

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Байрам кунлари қўшимча автобус, электропоезд ва авиарейслар ташкил этилади

Хусусан, электропоездларнинг қўшимча қатновлари байрамдан икки кун олдин ишга туширилиб, байрамдан кейинги икки кун давомида ҳам сақлаб қолинади.

custom img

Ўзбекистон халқаро захираларида олтин улуши бўйича дунёда етакчи бўлди

2026 йилнинг биринчи ярми якунида Ўзбекистон халқаро захираларининг 87 фоизи олтиндан иборат бўлган.

custom img

Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

Айрим ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёнинг энг яхши бешлигига кирди

Рейтингда мамлакатнинг тарихий мероси, табиати ва туризм имкониятлари юқори баҳоланган.

custom img

Ҳиндистон Ўзбекистонга 500 минг долларлик тиббий ускуналар берди

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети поликлиникаси Ҳиндистоннинг беғараз ёрдами доирасида 70 та замонавий тиббий ускуна, жумладан, реанимобил ва диагностика қурилмалари билан жиҳозланди.

custom img

Президент иштирокидаги Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган тадбирлар бугун ўтказилади

Унда Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этиб, Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

custom img

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"