Ўзбекистон

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди



Ижтимоий тармоқларда актёр Мусулмон Юнусовнинг фарзандига ногиронликни расмийлаштириш жараёнида дуч келган қийинчиликлари муҳокама қилинмоқда.



Мазкур ҳолат Шаҳноза Мирзиёева томонидан атрофлича ўрганилиб, оилага амалий ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.



Шаҳноза Мирзиёева ногиронликни белгилаш тартиби барча фуқаролар учун ягона ва шаффоф эканини таъкидлади.



Шунингдек, жорий йилда йўлга қўйилган эрта аралашув, реабилитация ва абилитация, кундузги парвариш ҳамда уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари болалар ва уларнинг оилалари учун мутлақо бепул экани қайд этилди.



Агар ногиронликни белгилаш жараёнининг бирор босқичида оиладан пул талаб қилинса ёки жараён асоссиз равишда чўзилса, бу қонунчиликнинг бевосита бузилиши ҳисобланиши ва бундай ҳолатни ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмаслиги таъкидланди.



Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг билдирилаётган фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари учун миннатдорлик билдирди. Унинг қайд этишича, йирик тизимда мавжуд барча камчиликларни дарҳол аниқлаш ҳар доим ҳам имкони бўлмайди. Шу боис фуқароларнинг мурожаатлари тизимдаги заиф нуқталарни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.



Шаҳноза Мирзиёева учун жорий этилаётган хизматларнинг инсонларга амалий наф келтириши, ҳар бир фуқаро учун тенг, манзилли ва қулай бўлиши муҳим экани қайд этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди | Zamon.uz