Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди
Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

Ўзэнергоинспекция томонидан 2026 йил август ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолатлар натижасида 19 млн кВт·соат электр энергияси — 40,7 млрд сўмлик ҳамда 10 млн куб метр табиий газ — 31,2 млрд сўмлик талон-торож қилингани аниқланган.
Натижада жами 71,9 млрд сўмлик зарар ҳисобланган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.








