Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиси оғир ҳолатда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда.

 

Аниқланишича, 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги мактабда 3-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари томонидан таҳдид қилингани ва унинг қаршилигига қарамай, оғзига номаълум жисм солингани айтилмоқда. Бола ушбу жисмни ютиб юборган.

 

5 сентябрь куни ўқувчининг соғлиғи ёмонлашиб, қорин қисмидаги кучли оғриқ сабаб шифохонага ётқизилган. Тиббий текширувлар давомида унинг ички аъзолари қисмида ёт жисм аниқланиб, шошилинч операция орқали олиб ташланган.

 

Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани ва унга зарур тиббий муолажалар кўрсатилаётгани маълум қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Болалар омбудсмани боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда таълим муассасасида болалар хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳолатни кузатиб бормоқда. Омбудсман котибияти ходимлари вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

 

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.