Ўзбекистон

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди



4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон кўчасида ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган Damas автомобилида белгиланган меъёрдан ортиқ йўловчи ташилаётгани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.



Текширув вақтида автомобиль ичида 25 нафар боғча боласи бўлгани маълум бўлган. Мазкур Damas эса атиги 7 нафар йўловчига мўлжалланган.



Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда, унда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат мавжуд эмаслиги аниқланган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи аввал маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.



Ҳайдовчи болаларни хавф остида қолдиргани учун уларнинг ота-оналари ва боғча ходимларидан узр сўраган. У келгусида тегишли ҳужжатларни олиб, қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишини билдирган.



Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива — Бухоро — Хива йўналишида 9 сентябрдан, Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида эса 14 сентябрдан янги электропоездлар қатнай бошлайди.

custom img

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

PISA 2025 халқаро тадқиқотида Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.

custom img

Ижтимоий реестрдан чиқариш камбағаллик қисқарганини англатмайди — Ижтимоий ҳимоя агентлиги

Агентлик Ижтимоий реестрдан фуқароларни чиқариш билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.

custom img

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз тайинлаш тартибини жорий этилиш таклиф қилинди.

custom img

Лицензиялашдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Уларга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида мукофот берилади.

custom img

Қашқадарё ва Жиззахдаги икки чўққига расмий ном берилди

Ўзбекистондаги 124 та тоғ тизмаси, чўққи, довон, дара ва ғорнинг номлари қайта кўриб чиқилди.

custom img

171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, 220 млн сўмлик газ ўзлаштирилган

Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"