Ўзбекистон

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива — Бухоро — Хива йўналишида 9 сентябрдан, Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида эса 14 сентябрдан янги электропоездлар қатнай бошлайди.

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади



«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Хива — Бухоро — Хива ҳамда Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишларида замонавий «CRRC-Dalian» электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.



Янги электропоездлар 2026 йил 9 сентябрдан бошлаб Хива — Бухоро — Хива йўналишида, 14 сентябрдан эса Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида ҳаракатланади.



Электропоезд таркиби 5 та вагондан иборат бўлиб, жами 415 та эконом класс ўриндиғига эга.



Хива — Бухоро — Хива

707-сонли Хива — Бухоро-1 электропоезди сешанба кунидан ташқари, ҳафтанинг барча кунлари қатнайди.

Хива — 09:55

Бухоро — 14:32



706-сонли Бухоро-1 — Хива электропоезди эса душанба кунидан ташқари, ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади.

Бухоро — 15:45

Хива — 20:25



Бухоро — Тошкент — Бухоро

701-сонли Бухоро-1 — Тошкент электропоезди 14 сентябрдан бошлаб ҳар душанба куни қатнайди.

Бухоро — 15:17

Тошкент — 21:22



702-сонли Тошкент — Бухоро-1 электропоезди эса 15 сентябрдан бошлаб ҳар сешанба куни ҳаракатланади.

Тошкент — 10:05

Бухоро — 15:17



Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилади.



Жумладан, 56-сонли Тошкент жанубий — Хива, 58-сонли Тошкент жанубий — Шовот, 127/128-сонли Андижон — Қўнғирот, 301-сонли Душанбе — Тошкент, 6412-сонли Тошкент жанубий — Ховос ҳамда 6353-сонли Урганч — Нукус поездларининг қатнов жадвали ўзгаради.



Йўловчилардан сафарларини режалаштиришда янгиланган ҳаракат жадвалига эътибор қаратиш сўралмоқда.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.