Ўзбекистон

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди

Сирдарёда тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар олган судья, унга воситачилик қилган банк мансабдорига суд ҳукми ўқилди.

“Миннатдорлик тариқасида олдим” — пора билан ушланган судья 6 йилга қамалди



Суд ҳужжатига кўра, собиқ судья тадбиркорнинг иқтисодий ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.



Жиноят иши материалларига кўра, 39 ёшли Э. С. Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси, 40 ёшли Д. Т. эса «Агробанк»нинг Гулистон филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Улар аввалдан таниш бўлган.



Гулистон туманлараро иқтисодий судининг МЧЖлардан бирига тегишли автостанция биносини бузиш ҳақидаги ҳал қилув қароридан норози бўлган жамият раҳбари вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти киритган.



Тергов маълумотларига кўра, Д. Т. ушбу МЧЖ раҳбари билан таниш бўлганидан фойдаланиб, унга суд ишини ижобий ҳал қилишни таклиф қилган. Бунинг эвазига 8 минг доллар талаб қилинган.



Шундан сўнг Э. С. суд муҳокамасини қонунга хилоф равишда беш маротаба қолдирган. 2026 йил 6 апрель куни Д. Т. МЧЖ раҳбаридан 2 минг доллар олган.



2026 йил 9 апрель куни эса судья пул маблағлари тўлиқ берилмаганини сабаб қилиб, етарли асосларсиз суд муҳокамасига танаффус эълон қилган.



Орадан тўрт кун ўтиб, 13 апрель куни Д. Т. МЧЖ раҳбаридан яна 5,5 минг доллар олган. Шундан сўнг Э. С. биринчи инстанция судининг ноқонуний қурилишни буздириш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ишни МЧЖ раҳбари фойдасига ҳал қилган.



Олинган 7,5 минг доллар ўзаро тақсимланган. Тезкор тадбир давомида маблағларнинг 3,6 минг доллари Э. С.дaн, 3,9 минг доллари эса Д. T.дaн ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.



Суд мажлисида Э. С. айбига қисман иқрор бўлган. У олган пулларини пора сифатида эмас, моддий рағбат ва миннатдорлик сифатида қабул қилганини билдирган.



Собиқ судьянинг таъкидлашича, Д. Т. унга МЧЖ раҳбарининг таниши эканини ва биринчи инстанция судининг қарори ноқонуний чиқарилганини айтган. Э. С. кассация шикоятини иш юритувига қабул қилганини, бироқ кейинчалик биринчи инстанция қарорини бекор қилишга кассация шикоятида келтирилган важлар асос бўлмаганини ҳам тан олган.



Унинг сўзларига кўра, 13 апрель куни Д. Т. суд биноси яқинида учрашиб, жамият раҳбари миннатдорчилик билдирганини айтган ва пул берган. Э. С. ушбу маблағни пора эмас, “миннатдорчилик тариқасида” олганини билдирган.



Собиқ судья ўз ҳаракатларида тамагирлик аломатлари йўқлигини таъкидлаб, ишни фирибгарлик моддаси билан қайта малакалашни ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.



Д. Т. ҳам айбига қисман иқрор бўлиб, пул бериш таклифи МЧЖ раҳбарининг ўзидан чиққанини билдирган.



Жиззах вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳукмига кўра, Э. С. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди, Д. Т. эса 28 ва 210-моддалари 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган.



Э. С. га 3 йил муддатга суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.



Д. T. эса 3 йил муддатга банк тизими ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

custom img

Болдирга яширилган 240 минг доллар

Тошкентда икки нафар Қозоғистон фуқароси 240 минг АҚШ долларини болдирларига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланди. Шунингдек, қалбаки 8400 долларни 3800 долларга сотишга уриниш фош этилди.

custom img

Сирдарёда боғча раҳбари ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилди

Шунингдек, боғча ходимлари “Open budget” учун мажбурий овоз йиғишга жалб қилингани аниқланган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"