Ўзбекистон

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Президент Халқ қабулхонаси тизимида 2026 йил август ойида 83 019 та масала бўйича 76 196 та мурожаат рўйхатга олинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Мурожаатларнинг 11 114 таси такрорий, 1 593 таси эса жамоавий тусда бўлган. Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси бўйича — 4 833 та, алимент масаласида — 4 658 та ҳамда газ баллонлари билан боғлиқ масалалар бўйича — 2 475 тани ташкил этган.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарликларга оид 1 826 та, бир марталик моддий ёрдам бўйича 1 765 та, суриштирув ва тергов масалаларида 1 709 та мурожаат қайд этилган.

 

Иш билан таъминлаш масаласида 1 657 та, уй-жойни таъмирлашга моддий ёрдам юзасидан 1 548 та, ички йўлларни таъмирлаш бўйича 1 528 та ҳамда ижро ҳужжатларига оид 1 234 та мурожаат келиб тушган.

 

Ташкилотлар кесимида энг кўп мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига — 12 097 та келиб тушган. Кейинги ўринларни Ички ишлар вазирлиги — 8 258 та, Мажбурий ижро бюроси — 7 966 та, Энергетика вазирлиги — 6 551 та ва Бош прокуратура — 5 498 та билан эгаллаган.

 

Бундан ташқари, Бандлик вазирлигига 4 272 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3 934 та, Олий судга 3 070 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2 916 та ҳамда Марказий банкка 2 615 та мурожаат юборилган.

 

Шошилинч мурожаатларнинг 638 таси электр таъминотидаги узилишлар, 551 таси ичимлик суви, 67 таси эса тез тиббий ёрдам хизмати билан боғлиқ бўлган.

 

Август ойида 5 666 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 4 666 таси ўтказилган. Ўтказилмаган шахсий қабуллар энг кўп Тошкент вилояти — 148 та, Фарғона вилояти — 137 та ва Тошкент шаҳрида — 134 тани ташкил этган.

 

Шунингдек, 4 495 та сайёр қабул режалаштирилган, улардан 4 327 таси ўтказилган. Сайёр қабул ўтказмаган ташкилотлар орасида электр тармоқлари корхоналарида 39 та, ободонлаштириш бошқармаларида 36 та ва маҳаллалар бўлимларида 31 та ҳолат қайд этилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.