Ўзбекистон

Тошкентда совуқ сув ҳам ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда совуқ сув ҳам ўчирилади: саналар маълум қилинди

 

2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳридаги йирик сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Маълум қилинишича, ишлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

 

Шу сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган айрим ҳудудларда ичимлик суви босими вақтинча пасайиши ёки сув таъминоти тўхтатилиши мумкин.

 

Сув таъминоти чекланиши кутилаётган манзиллар ва саналар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

Манзиллар ва ўчириш саналари

 

Таъминот вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилиши таъминланади.

custom img

“Жонли контейнер”: 555 грамм олтин танага яширилди

Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган 5 нафар фуқаронинг ички органларидан жами 555 грамм қуйма олтин ва 200 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

custom img

Саида Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди

Президент Администрацияси раҳбари Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди.

custom img

Нақд пулда 176 млн сўмгача тўлов қилиш мумкин бўлади

Янги тартиб билан товар ва хизматлар учун нақд ҳисоб-китоб қилишнинг амалдаги 25 млн сўмлик чегараси сезиларли даражада кенгайтирилади.

custom img

Чорвоқдаги фожиа: чўккан уч кишидан иккинчисининг жасади ҳам топилди

Ҳозирда отанинг жасадини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"