Ўзбекистон

“Жонли контейнер”: 555 грамм олтин танага яширилди

Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган 5 нафар фуқаронинг ички органларидан жами 555 грамм қуйма олтин ва 200 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

“Жонли контейнер”: 555 грамм олтин танага яширилди


Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган аэропортида тезкор тадбир ўтказилди.



Тадбир давомида “Наманган – Деҳли” йўналиши бўйича Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилган.



Текширув натижасида фуқаролар ўзларининг ички органларидан фойдаланиб, жами 555 грамм қуйма олтин бўлаклари ҳамда 200 грамм заргарлик буюмларини яширин равишда хорижга олиб чиқишга уринганликлари аниқланган.



Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади.



Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда совуқ сув ҳам ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Саида Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди

Президент Администрацияси раҳбари Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди.

custom img

Нақд пулда 176 млн сўмгача тўлов қилиш мумкин бўлади

Янги тартиб билан товар ва хизматлар учун нақд ҳисоб-китоб қилишнинг амалдаги 25 млн сўмлик чегараси сезиларли даражада кенгайтирилади.

custom img

Чорвоқдаги фожиа: чўккан уч кишидан иккинчисининг жасади ҳам топилди

Ҳозирда отанинг жасадини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Алифбо ўзгаради: сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади

Янги тартибга кўра, алифбо амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

custom img

Чилонзорда “Cobalt” курьерни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган пиёда жароҳатланган.

custom img

Наманганда 7 700 долларга “REGAPEN” сотаётган шахс ушланди

Наманган ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

custom img

Йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига баённома расмийлаштирилди

Тошкентда сентябрь ойининг дастлабки саккиз кунида йўлкира ҳақини тўламаган 4 696 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу август ойидаги кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб 68 фоизга кўп.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"