Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди
“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

Швейцария Суперлигасининг қолдирилган 4-тур учрашувида «Lugano» ўз майдонида «Санкт-Галлен»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Espinosa ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Беҳруз Каримов ҳужумдаги вазиятдан унумли фойдаланиб, «Санкт-Галлен» дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг «Lugano» сафидаги илк голи бўлди.
Каримов иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Якунда «Lugano» 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионатдаги очколари сонини 22 тага етказди ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, Беҳруз Каримов Швейцария Суперлигасида гол урган ўзбекистонлик футболчилар қаторидан жой олди.








