Спорт

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Сурхон» клуби ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцария Суперлигаси вакили «Лугано» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) хабар берди.

 

18 ёшли футболчи Тошкент шаҳрида янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтган. Шундан сўнг Каримов «Лугано» билан шартнома имзолаган.

 

Эндиликда футболчи Швейцарияда фаолият юритиши учун зарур визани олиши кутилмоқда. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Каримов Швейцарияга йўл олади.

 

Швейцариянинг Сонтропиеде нашри ҳам «Лугано» 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини «Сурхон» сафидан ўз таркибига қўшиб олганини хабар қилган. Манбага кўра, клуб трансферни ҳозирча расман эълон қилмаган, бироқ футболчи шартномани аллақачон имзолаган. «Лугано»нинг расмий баёноти яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Беҳруз Каримов футболчилик фаолиятини “Одил Жуниор” академиясида бошлаган. Ёш ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этиб, Португалия ва Колумбияга қарши учрашувларда майдонга тушган.

 

Каримовнинг «Лугано»га трансфери клубдаги ўнг қанот ҳимоячиси Маттиа Заноттининг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида амалга ошмоқда. Италиялик футболчининг бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.

 

Айни пайтда «Лугано» Швейцария Суперлигасида икки турдан сўнг 6 очко жамғариб, турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган. Мусобақа жадвалида “Ёунг Бойс” тўплар нисбати бўйича пешқадамлик қилмоқда.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.