Спорт

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув


Бугун, 7 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида шахмат бўйича жамоалар ўртасидаги “Tech Mahindra Global Chess League” турнири доирасида Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенга қарши дона суради.



Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси мусобақанинг учинчи кунида Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда Синдоров жаҳон шахматининг етакчи вакилларидан бири Магнус Карлсен билан куч синашади.



“FYERS American Gambits” жамоаси турнирнинг дастлабки икки кунида “PBG Alaskan Knights”ни 10:4, “Triveni Continental Kings”ни эса 14:5 ҳисобида мағлуб этган.



Жамоа кечаги баҳсда Ян Непомнящий сардорлигидаги “Ganges Grandmasters”га 7:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, “FYERS American Gambits” 31 очко ва 6 жамоавий очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.



“Ganges Grandmasters” 25 очко ва 6 жамоавий очко билан иккинчи, “Alpine APL Pipers” эса 21 очко ва 6 жамоавий очко билан кейинги ўринда бормоқда.



Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган “Tech Mahindra Global Chess League” турнири 12 сентябрга қадар давом этади.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.