Ўзбекистон

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди


Қашқадарё вилоятида солиқ тўловчиларнинг пулларини талон-торож қилган солиқчилар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.



Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар солиқ тўловчидан 122,6 млн сўмни гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, ушбу пулларни солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварағига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.



Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Аввалроқ Зангиота туманида солиқ инспекцияси бош инспектори пулни кирим қилмасдан шахсий банк пластик картасига ўтказиб олган тадбиркорни жаримага тортмаслик эвазига 1000 доллар пора талаб қилгани фош этилганди.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.