Жаҳон

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди



АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан эҳтимолий ҳарбий можаро оқибатлари ҳақида гапирар экан, Калифорниядаги Лос-Анжелес ва Сан-Диего шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди.


Трамп бу ҳақда Небраска штатининг Гранд-Айленд шаҳрида ўтказилган митингда сўзлаган.


Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб ёқилғи ва бошқа товарлар нархининг ошиши тинчлик ҳамда АҚШ хавфсизлигини таъминлаш учун тўланадиган нархдир.


“Улар шаҳарни вайрон қилишлари мумкин. Лос-Анжелесни вайрон қилишсин, Сан-Диегони вайрон қилишсин. Бу жуда кичик нарх ва барчаси жуда тез орада тугайди”, — деган Трамп.


АҚШ президенти бундай эҳтимолий йўқотишлар мамлакатнинг қўйган мақсадларига эришишига тўсқинлик қилмаслигини билдирган.


Шунингдек, Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан АҚШ олдида кейинги қадамларни белгилаш зарурати турганини айтган. У можаро “яхши ёки ёмон” сценарий бўйича ривожланиши мумкинлигини билдирган.


Трампнинг Лос-Анжелес ва Сан-Диего ҳақидаги баёнотлари унинг Эрон билан эҳтимолий ҳарбий можаро учун АҚШ зиммасига олишга тайёр бўлган хавфлар ҳақидаги фикрлари доирасида янграган.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.