Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади


Шавкат Мирзиёев Халқаро пахта куни ҳамда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуманлар иштирокчиларига мурожаат йўллади.


Давлат раҳбари дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатдан олим ва экспертлар, тадбиркорлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ушбу форумларда иштирок этаётганини қайд этди.


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон деҳқонларининг пахтачилик борасида катта тажрибага эга эканини таъкидлади. Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида соҳа янги босқичга кўтарилгани, ғўзанинг 300 га яқин эртапишар нави яратилгани маълум қилинди.


Шунингдек, пахта экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш жараёнлари тўлиқ механизациялаштирилгани, замонавий агротехнологиялар ҳисобига фермерлар гектарига 100 центнергача ҳосил олаётгани қайд этилди.


Президентнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва қурғоқчилик билан бир қаторда, логистика занжирларидаги узилишлар ҳам озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.


ФАО маълумотларига кўра, дунё бўйича 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекмоқда. Халқаро экспертлар тегишли чоралар кўрилмаса, 2028 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллиардга етиши мумкинлигини қайд этган.


Шавкат Мирзиёев бундай хавфларни бартараф этиш кўп томонлама шериклик ва давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилишини таъкидлади.


Айниқса, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун юқори транспорт харажатлари ва транзит мамлакатлардаги муаммолар жиддий тўсиқ бўлиб қолаётгани қайд этилди.


Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари логистикаси ва савдосини эркинлаштириш, шунингдек, озиқ-овқат етказиб беришни тартибга солувчи қоидаларни соддалаштириш тарафдори экани билдирилди.


Мамлакат 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2 баробар, экспорт ва қўшилган қийматни эса 3 карра оширишни мақсад қилган.


Президент ушбу мақсадларга эришиш учун халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.


Шунингдек, Марказий Осиёдан бошлаб, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар ва транзит ҳамкорларни боғлайдиган озиқ-овқат ҳамкорлиги дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.


Халқаро молия институтлари ва хусусий инвесторлар озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, совуткичли сақлаш ва ташиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақирилди.


Шавкат Мирзиёев халқаро форумлар янги ташаббус ва стратегияларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни кучайтиришда муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.