Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтказилган миллий таомлар фестивалида иштирок этди.

 

Тадбирда МДҲнинг тўққиз мамлакати — Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистоннинг миллий ошхонаси пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

 

Ўзбекистон экспозициясида мамлакатнинг турли ҳудудларига хос нон ва пишириқлар, қандолат маҳсулотлари ҳамда қуритилган мевалар тақдим қилинди. Меҳмонларга ўзбек нонвойчилигининг қадимий анъаналари ҳақида маълумот берилди.

 

Шунингдек, фестиваль меҳмонлари сомсанинг турли турлари, Хоразмга хос шивит оши ва тухумбарак тайёрланиш жараёнларини томоша қилди. Ўзбек паловининг турли кўринишлари ва миллий ошхонанинг бошқа таомлари ҳам намойиш этилди.

 

Ўзбекистон стендида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларига ҳам алоҳида ўрин берилди. Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқандлик ҳунармандлар ўз маҳсулотлари ҳамда уларни тайёрлашнинг анъанавий усулларини кўрсатиб берди.

 

Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар фестивалга ўзига хос байрамона кайфият бағишлади.

 

Шавкат Мирзиёев ва бошқа делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон экспозицияси билан танишганидан сўнг фестивалда тақдим этилган бошқа мамлакатларнинг миллий таомлари ва маданий намуналари билан ҳам танишди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.