Ўзбекистон

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи Ғолибжон Салимёров энергия самарадорлигини ошириш ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда жамият тизимида жами 15,9 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилган. 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида улар орқали 14,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 3,7 млн куб метр табиий газ тежалди.

Энергия самарадорлигини ошириш мақсадида 1 520 та автоном қуёш чироғи, 1 783 та ҳаракат датчиги ва электр двигателларига 181 та частота ўзгартиргич ўрнатилди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида қўшимча 13,2 млн кВт·соат электр энергияси тежалиб, яна 3,3 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, тизимдаги корхоналарда ҳар бири 200 литр сиғимга эга 117 та қуёш сув иситкичи ўрнатилди. Умуман, йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди, 7 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди. Натижада атмосферага тахминан 9–11 минг тонна карбонат ангидрид чиқарилишининг олди олинди.

Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва электр станцияларининг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган энергия миқдорини камайтириш ишлари изчил давом эттирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.