Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Ўзбекистон – Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири лорд Анас Сарварни қабул қилди.

 

Суҳбат аввалида лорд Сарвар давлат раҳбарига Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнемнинг самимий саломи ва махсус мактубини етказди. Ўзаро манфаатли шерикликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, барча даражалардаги алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Ўзбекистонда 260 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг илк IPOси муваффақиятли амалга оширилди. Молия соҳасида «Standard Chartered» банки, нефть-газ тармоғида эса «British Petroleum» компанияси фаол иш олиб бормоқда.

 

Учта қўшма олий таълим муассасаси ташкил этилди, Кембриж университети билан ҳамкорликда Президент мактаблари ишга туширилди. Британиялик сайёҳлар сони ҳам ортиб бормоқда.

 

Инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, молия, геология, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни илгари суриш, буни, жумладан, Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) иштирокида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Буюк Британия томони Тошкент шаҳрида «инглиз ҳуқуқи» тамойиллари асосида ишлайдиган Халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

 

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.