Жаҳон

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» халқаро контент бозорининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари ўтказиладиган тадбир миллий фильмлар, сериаллар, анимация ва рақамли маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда янги лойиҳалар яратиш учун профессионал майдон бўлади.

 

Тақдимотда 20 дан ортиқ телерадиоканал, 15 дан зиёд ОТТ/VOD ва онлайн платформа, 7 та давлат ташкилоти ва соҳавий муассаса ҳамда 40 га яқин киностудия, медиа компания, ижодий жамоа ва кинотеатр вакиллари, шунингдек, мустақил ижодкорлар иштирок этди. Улар тадбир дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби билан танишди.

 

TCM доирасида халқаро кўргазма, форум ва муҳокамалар, B2B учрашувлар, лойиҳа намойишлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилади. 50 дан ортиқ давлатдан 3 000 нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилаётган тадбир ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази.

 

Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот: www.tcm.uz

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Теҳрон ортиқча ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.