156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 7 кг 685 грамм соф кумушни 156 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Текширувда унинг қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга эмаслиги ва ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








