Ўзбекистон

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган.

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин



Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Буюк Британиянинг Адолатли меҳнат шароитларини таъминлаш агентлиги (Fair Work Agency — FWA) меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.


23 ноябрь куни томонлар видеоконференция орқали учрашиб, ўзбекистонликларни Британияга мавсумий ишларга тартибли жалб этиш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини кўриб чиқди.


Миграция агентлиги маълумотига кўра, сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган. Келгуси мавсум учун номзодларни саралаш мақсадида британиялик операторларнинг Ўзбекистонга келиши режалаштирилмоқда.


Учрашувда FWA вакиллари мавсумий ишчиларни жалб қилувчи операторларнинг лицензия талабларига риоя этиши ва ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон томони эса фуқароларни сафар олдидан Британия меҳнат қонунчилиги, шартномалар, иш ва яшаш шароитлари бўйича махсус тайёрлашни таклиф қилди.


Шунингдек, томонлар ҳамкорлик меморандумининг янгиланган лойиҳаси ва уни имзолашга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон лицензияга эга хусусий бандлик агентликларининг хорижда ишга жойлаштиришдаги иштирокини босқичма-босқич кенгайтириш режаларини ҳам тақдим этди.


Бундан ташқари, инглиз тилини биладиган олий таълим муассасалари битирувчилари, муҳандислар ва бошқа малакали мутахассисларни Британия компанияларига ишга жойлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Британия томони бу таклифни ваколатли идораларга етказиш ва кейинги маслаҳатлашувларни мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.