Ўзбекистон

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Мансабдорлар фуқаронинг турар жой хонадонини нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Яшнобод тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси пора сифатида 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги турар жой хонадонини нотурар жой тоифасига ўтказишга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг ишини ҳал қилиш учун Яшнобод туман ҳокимияти бўлинма раҳбарига ҳам пул бериши аниқланиб, иккинчи мансабдор ҳам 600 доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"