Жиноят

Фарғонада банк ходими томонидан ўлдирилган фуқаронинг жасади топилди

Мазкур қотиллик иши бўйича тафсилотлар очиқланди.

Фарғонада банк ходими томонидан ўлдирилган фуқаронинг жасади топилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 30 март куни банк ходими мижозни ўлдириб, Катта Фарғона каналига ташлаб юборгани ҳақида хабар берилганди. “Zamon” информацион дастури ва “Kun.uz” мазкур воқеа тафсилотлари юзасидан маълумот берди.

 

Маълумотларга кўра, 30 март куни Ўзбекистон тумани “Ўқчи” маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро Санжар Эсоналиев муддатли тўлов асосида автомобиль харид қилиш мақсадида “Инфинбанк”нинг Қўқон филиалига мурожаат қилган. Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида у турмуш ўртоғи ва отасини ҳам банкка чақирган.

 

Қариндошлари ҳужжатлар расмийлаштирилгач ортга қайтган, фуқаронинг ўзи эса автомобилни олиб боришини айтиб банкда қолган. Ташқарида эса жияни Damas автомашинасида уни кутиб турган. Маълум бўлишича, тушлик вақтида у банк ходими билан бирга бинодан чиқиб, ходимнинг автомашинасига ўтириб кетган.

 

Тахминан соат 13:00 атрофида улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Гумонланувчининг кўрсатмаларига кўра, у Ўзбекистон тумани “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида жабрланувчининг бўйин қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

 

Марҳумнинг қариндошлари унинг узоқ вақт қайтиб келмаганидан хавотирланиб, ички ишлар органларига мурожаат қилган. Кузатув камералари орқали унинг охирги ҳаракатлари аниқланган. Марҳумнинг амакиваччаси соат 17:00 гача банк ёнида уни кутиб турган, бироқ йигит қайтиб келмаган ва телефони ўчирилган бўлган.

 

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи жиноятдан сўнг иш жойига қайтиб, далилларни беркитишга уринган. У пичоқни яшириб, кийимларини алмаштирган, автомобилини автоювиш шохобчасида тозалатган ва ишини давом эттирган. Кечга яқин эса марҳумнинг жасадини “Тўлаш” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Катта Фарғона каналига олиб бориб ташлаган.

 

Шунингдек, жабрланувчи ёнида бўлган 5 700 АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг йўқолгани ҳам қайд этилган.

 

“Инфинбанк”нинг ходим ишлаган филиалидан ҳолат бўйича изоҳ сўралган. Бироқ ҳамкасбларидан ҳеч бири содир бўлган воқеа, гумонланувчининг шахсияти ва феъл-атвори ҳақида гапиришни истамаган. Ўша куни навбатчиликда бўлган қўриқлаш бўлими ходимлари банк ичида кредит бўлими мутахассиси ва марҳум ўртасида ҳеч қандай тортишув ёки жанжал бўлмаганини билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи А.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Марҳумнинг жасади 4 апрель куни қидирув ишлари натижасида топилган. Қидирув жараёнига Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ва маҳаллий аҳоли ёрдам берган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.