Ўзбекистон

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатор Ёшлар ишлари агентлигидан вояга етмаганлар ишсизлиги сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот сўради.

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси масалалари юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги директорига сенатор сўрови юборди.

 

Маълум қилинишича,  сўровда ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилган.

 

Сенатор сўровида 2026 йил апрель ҳолатига кўра, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларидан 14 638 нафар 16–17 ёшли ўсмир оиласига қайтарилгани, уларнинг 2 671 нафари эса ID-картага эга эмаслиги келтирилган.

 

Қайд этилишича, оиласи бағрига қайтган ёшларнинг аксарияти ижтимоий ҳимояга муҳтож ва яшаш шароити оғир оилалар фарзандларидан иборат. Молиявий имкониятлар чеклангани сабабли айрим вояга етмаганлар ўз вақтида ID-карта ололмаётгани таъкидланган.

 

Сенаторнинг фикрича, бу ҳолат ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий дастурларга жалб этишда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

 

Сўровда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича вазифалари белгилангани ҳам эслатиб ўтилган.

 

Шу муносабат билан агентликдан ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ID-картаси мавжуд бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича режалаштирилган чоралар ҳақида маълумот тақдим этиш сўралган.

 

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ишсизлик сабабларини ўрганиш, уларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида асослантирилган ахборот бериш талаб қилинган.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

custom img

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"