Ўзбекистон

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

“ITB China” халқаро туризм кўргазмаси доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов “Wоrld Tourism Alliance” (WTA) бош котиби Зҳенг Ҳао билан учрашув ўтказди.

 

 

WTA туризм соҳасидаги халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилот бўлиб, у давлатлар, хусусий сектор ва туризм индустрияси иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш бўйича фаолият кўрсатади.

 

Бугунги музокараларда WTA билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларнинг жаҳон туристик маршрутларидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.

 

Шу билан бирга, WTA платформаси орқали Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ва янги туристик лойиҳаларни жалб этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Экологик туризм, зиёрат туризми ва гастрономик туризм каби йўналишларни халқаро ҳамкорлик асосида ривожлантириш илгари сурилмоқда.

 

Учрашув якунига кўра, WTA таркибига кирувчи 260 дан ортиқ миллий туризм ташкилотлари, авиакомпаниялар, меҳмонхона тармоқлари ва йирик туризм компанияларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга кенг жалб қилиш ва биргаликда Ипак Йўли тарғиботига бағишланган тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг глобал туристик ташкилотлар билан алоқаларини кучайтирилиши мамлакатнинг халқаро имижини янада оширади. Бу эса нафақат сайёҳлар оқимини кўпайтириш, балки янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.