Ўзбекистон

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

Тошкент, Навоий ва бошқа ҳудудлардаги аэропорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик транспорт лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан тақдимот чоғида маълум қилинди.

 

Хусусан, Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси ҳудудида муҳандислик тармоқларини кўчириш ишлари бошланган. Лойиҳа доирасида халқаро молия институтлари талаблари асосида экологик ва ижтимоий таъсирни баҳолаш ишлари якунланган. 

 

Ҳозирда ҳудудда канал, коллектор ва электр тармоқларини кўчириш жараёни давом этмоқда, лойиҳа ҳамда пудрат ташкилотлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

 

Янги аэропорт йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиши режалаштирилган. Шунингдек, у 169 та ҳаво кемаси тураргоҳи ва ҳар бири 4 километрдан иборат 2 та учиш-қўниш йўлаги билан жиҳозланади.

 

Ҳудудий авиация инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Навоий халқаро аэропортининг тижорат мустақиллиги оширилади. Аэропортга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан мустақил шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Шу билан бирга, унинг ҳудудида ҳаво кемаларига техник ва тижорат хизматлари кўрсатишга ихтисослашган “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади.

 

Режаларга кўра, 2030 йилга бориб Навоий аэропортида парвозлар сони 2,3 баробар оширилиб, йилига 7 минг рейсга, йўловчи ташиш 150 минг нафарга, юк ташиш эса 45 минг тоннага етказилади.

 

Умуман олганда, мамлакат бўйича 7 та халқаро аэропорт реконструкция қилинмоқда, шунингдек Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўх туманларида янги аэропортлар барпо этилиб, уларнинг умумий сони 18 тага етказилган.

 

Аэропортлардаги ёқилғи таъминоти тизими ҳам модернизация қилинади. Ёқилғи қуйиш мажмуаларининг умумий сиғими 2030 йилга бориб 49 минг тоннадан 80 минг тоннага оширилади, маҳаллий авиаёқилғи ишлаб чиқариш эса йилига 600 минг тоннага етказилиши режалаштирилган.

 

Бунинг учун Навоий, Андижон, Бухоро, Урганч ва Янги Тошкент аэропортларида янги ёқилғи сақлаш инфратузилмалари барпо этилади. Ёқилғи сақлаш ва қуйиш жараёнлари босқичма-босқич халқаро стандартларга ўтказилиб, жорий йилда тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда давлат назорати кучайтирилади.

 

Тақдимотда таъкидланишича, барча транспорт лойиҳаларида иқтисодий самарадорлик, қурилиш сифати, хавфсизлик ва йўловчилар учун қулайлик асосий мезон бўлиб қолади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"